АКТ вазирлиги делегацияси Жанубий Кореянинг Инҳа университетида бўлди
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори вазифасини бажарувчи Музаффар Жалолов ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси директори Олим Омоновлардан иборат АКТ вазирлигининг делегацияси Жанубий Кореянинг Инҳа университетига ташриф буюриб, университет президенти жаноб Меонг Ву Чо (Myeong Woo Cho) билан учрашишди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, янги йўналишлар очиш (жумладан, магистратура бўйича) масалалари муҳокама қилинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори в.б. Музаффар Жалолов университет фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берди. Хусусан, таълим сифатини доимий ошириб бориш, ўқитувчилар ва талабаларнинг индивидуал ва профессионал салоҳиятини юзага чиқариш учун шароит яратиш масалаларига тўхталиб, бу университетнинг Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари орасида юқори мавқега эга бўлишини таъминлашига ишонч билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter