Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ вазири Япония элчиси билан муҳим масалаларни муҳокама қилди

АКТ вазири Япония элчиси билан муҳим масалаларни муҳокама қилди

22 ноябр куни AКТ вазири Шерзод Шерматов Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида AКТ соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, соҳалари ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишда соҳадаги ишларни ҳамкорликда амалга оширишни алоҳида таъкидлади.

Ёшинори Фужияма Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳаси ривожига қаратилаётган катта эътибор ва интилишни алоҳида таъкидлади. Шунингдек, у икки мамлакатни бирлаштириб турувчи омилларни санаркан, Ўзбекистон бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини қайд этди.

Учрашувда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 сентябр куни қабул қилинган «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банки иштирокида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Япония ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъйи-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг