АКТ вазири халқаро форумнинг ташкилий қўмита раиси ўринбосари билан учрашди
Бугун, 1 июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул ходимларининг «ТИБО-2021» XXVII Халқаро ахборот-коммуникация технологиялари форумидаги иштироки доирасида АКТ вазири Ш.Содиқов Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари Григорий Бондарев билан учрашди.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида АКТ вазири Ш.Содиқов ва Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари Г.Бондарев АКТ соҳасида Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа тадбирларда Ўзбекистон вакилларининг иштирокини таъминлаш юзасидан муҳокама бўлиб ўтди. Ушбу форум тажриба алмашиш ва соҳадаги долзарб тенденцияларни муҳокама қилиш учун яхши платформа эканлиги таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter