АКТ вазири «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» фаолияти билан танишди
28 декабр куни AКТ вазири Шерзод Шерматов «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси фаолияти билан танишди.
Бугунги кунда «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК телерадиоэшиттириш тармоғи Марказий Осиёда энг катта тармоқга эга бўлиб, 127 та антенна-мачта иншоотлар, 114 та катта қувватли телеузатгичлар, 359 та кам қувватли телеузатгичлар, 121 та катта қувватли радиоузатгичлар, 260 та кам қувватли радиоузатгичлар орқали туну-кун аҳолига телерадиоэшиттириш дастурлари узатиб келинмоқда.
Вазир дастлаб Тошкент телеминорасига ташриф буюрди.
Тошкент телеминораси ўзига хос такрорланмас ноёб архитектура иншооти бўлиб, бугунги кунда республикада ҳамда Марказий Осиёда турдош миноралар орасида ягона ва энг баланд иншоот ҳисобланади. Тошкент телеминорасининг асосий вазифалари телевидение ва радиодастурларини узатишдан иборатдир. Шунингдек, телеминора ноёб меъморий бино сифатида маҳаллий ва чет эл меҳмонлари учун томоша қилиш мажмуаси ҳам ҳисобланади.
Ташриф чоғида AКТ вазири Ш.Шерматов Тошкент телеминораси биносининг кириш қисми ва унинг туташ ҳудуди, замонавий кўринишга олиб келиш бўйича амалга оширилган ишлар ва ташриф буюрувчилар яратилган қулайликлар билан яқиндан танишди ва ташриф буюрувчилар сонини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берди.
Шундан сўнг «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК томонидан хўжалик фаолияти натижалари ва энг устувор йўналишлари юзасидан тақдимоти бўлиб ўтди. Жумладан бинонинг моддий-техник қисмини яҳшилаш, кадрларни тайёрлаш, 2022 йил учун устувор вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Марказ олдида турган асосий вазифалардан бири Тошкент телеминорасининг инфратузилмасини модернизация қилиш, нодавлат телеканалларни қамровини 100 фоизга етказиш, Самарқанд шаҳрида рақамли радиоэшиттиришни жорий етиш ва бошқалар.
Шунингдек, тақдимот давомида Тошкент вилоятининг Aнгрен шаҳри ва Оҳангарон туман худудлари қамраб олувчи «Янги Aнгрен» станциясининг ишга туширилиши ва эришилган имкониятлар тўғрисида ҳам маълумот бериб ўтилди.
Тақдимот чоғида Шерзод Шерматов ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, бу борадаги мавжуд муаммоларни биргаликда ўрганиш, ечимини топишда ёрдам беришини таъкидлади..
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter