AКТ вазири «Global Optical Communication Co., Ltd.» компанияси президенти билан учрашди
Бугун, 15 декабрь куни Сеул (Корея Республикаси) расмий ташриф шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов «Global Optical Communication Co., Ltd.» компанияси президенти Инчул Парк билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида томонлар оптик толали маҳсулотини ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли йўналишларни муҳокама қилди.
Бугунги кунда «Global Optical Communication Co., Ltd.» компаниясининг Жиззах вилоятидаги «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ Қўшма корхонаси фаолият юритмоқда.
Оптик толали кабеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхонага 2019 йил октябрь ойида «Ўзбектелеком» AК ва Жанубий Кореянинг «Global Optical Communication Co., Ltd.:» ва Уни «Asset Global Co. Ltd.» компаниялари билан биргаликда асос солинган.
2020 йилда биринчи босқичда қўшма корхонанинг «Жиззах» ЕИЗдаги мавжуд биносида тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Aйни пайтда «Оптик-толали алоқа кабеллари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш» лойиҳаси «Global Optical Communication Uzbekistan» МЧЖ ҚК томонидан 2 та босқичда амалга оширилмоқда:
қўшма корхонага «Ўзбектелеком» AКнинг улуши сифатида киритилган «Жиззах» ЕИЗ ҳудудидаги 1,6 гектар майдон ва ундаги ишлаб чиқариш бино-иншоотларида ускуналар келтирилди ва ўрнатилди. Ўрнатилган ускуналар йилига импорт ўрнини босувчи 20 минг километр оптик-толали алоқа кабели ишлаб чиқариш бошланган эди.
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг 2020 йил 25 январдаги Қарорига кўра, «Жиззах» ЕИЗ ҳудудидан белгиланган тартибда қўшимча 4,5 га ер майдони ажратилган. Ушбу майдонда импорт ўрнини босувчи 30 минг километр оптик толали алоқа кабели чиқариш қувватига эга комплекс қурилиб ишга туширилди.
Бугунга келиб қўшма корхона томонидан 50 минг километр оптик-толали алоқа кабели ишлаб чиқарилмоқда.
«GOC-UZ» янги ишлаб чиқариш корхонаси нафақат Ўзбекистон телекоммуникация инфратузилмасини авваллари хорижий валютага сотиб олинган маҳсулотлар билан таъминлаш масалаларини ҳал этибгина қолмай, балки юздан ортиқ нафаргача кишиларни, шу жумладан, Жиззах шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ҳам иш билан таъминлайди.
Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини ривожлантириш учун замонавий юқори тезликдаги ва ишончли телекоммуникация тармоғи зарур. Бугунги кунда Ўзбекистон мис алоқа линияларидан оптик толали алоқа линияларига фаол тарзда ўтмоқда ва бу телекоммуникация тармоқларининг ишончлилиги ва тезкорлигини таъминлаш баробарида сифатини ҳам оширади.
Учрашув доирасида оптик толали кабелларни (FTTH/Drop) ишлаб чиқариш қувватларни кенгайтириш ҳамда 2022 йилда патч-корд ва пигтейлларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, ихтисослаштирилган кластер ва илмий-тадқиқот марказни (R&D) ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter