Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ соҳасини ривожлантиришга мўлжалланган концепцияни ишлаб чиқишда «McKinsey & Company» билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

АКТ соҳасини ривожлантиришга мўлжалланган концепцияни ишлаб чиқишда «McKinsey & Company» билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Фото: «Mitc.uz»

29 январь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида «McKinsey & Company» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида вазирлик Ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини шакллантириш ва молиялаштиришга оид янги тартиб тўғрисида»ги қарорида вазирлик зиммасига ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Шу муносабат билан, вазирликда ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Учрашувда «McKinsey & Company» компанияси билан бу йўналишда ҳамкорлик қилиш ва соҳани халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, АКТни узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, мазкур концепцияда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, «электрон ҳукумат»ни жорий қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, соҳада инновацияларни татбиқ этиш, почта, логистика ҳамда электрон тижорат каби йўналишларда замонавий хизматларни жорий қилиш, шунингдек, таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг илғор усулларини илгари суриш каби мақсадлар кўзда тутилган бўлиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, шунингдек, бу масалада кенг жамоатчилик фикри ва қарашларини ҳисобга олиш, концепцияни ишлаб чиқишда маҳаллий ва халқаро экспертларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида сўров so‘rov ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг