Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АКТ ҳафталиги: Жиззахда учта мактабга компютер синфлари совға қилинди

АКТ ҳафталиги: Жиззахда учта мактабга компютер синфлари совға қилинди

Фото: «infocom.uz»

Бугун Жиззах шаҳрида «ICTWEEK UZBEKISTAN 2018» АКТ ҳафталиги ва «Болалар учун ахборот технологиялари» акциясига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

«Xabar»нинг Жиззахдаги мухбири хабар беришича, анжуманни Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғанишер Маматқулов очди. У биринчи марта ICTEXPO 2018 минтақавий кўргазма ва «Жиззах вилояти: Инновациялар, Инвестициялар, Ахборотлаштириш» форуми ўтказилишини маълум қилиб, ташкилотчиларга алоҳида миннатдорлик билдирди.

Фото: «infocom.uz»

Тадбирда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари бўйича қўмитаси раиси Илҳом Абдуллаев, унинг ўринбосари Эркин Холбўтаев АКТ ҳафаталигининг айнан Жиззахда ўтказилиши аҳамияти ҳақида сўз юритишди.

Илҳом Абдуллаев анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган АКТ ҳафталиги доирасида вилоят мактаблари учун учта компютер синфлари совға қилинганини айтди. Журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилганидан сўнг, «Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси видеоконференцалоқа тарзида намойиш этилди. 

«Болалар учун ахборот технологиялари» акцияси доирасида Жиззах шаҳридаги Зулфия ва Ҳамид Олимжон номидаги мактаб-интернат, Фориш туманидаги 72-ўрта мактаб ҳамда Шароф Рашидов туманидаги 17-ўрта мактабда компютер синфлари ташкил этилиб, интернет тармоғига уланди.

Фото: «infocom.uz»

Эслатиб ўтамиз, 26-27 сентябрь кунлари Жиззах ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати залида «ICTEXPO 2018» минтақавий кўргазма ҳамда 27 сентябр куни вилоят ҳокимлиги биносида «Жиззах вилояти: Инновациялар, Инвестициялар, Ахборотлаштириш» форуми бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг