Аҳолига қуёш батареяларини ўрнатиш мажбурияти қўйилди
Калифорния аҳолиси ўз уйларининг томига қуёш батареясини ўрнатиш мажбуриятини олди. Мазкур ташаббус 9 май куни штатнинг энергетика комиссияси томонидан қабул қилинган, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».
Янги қоида штат қонун чиқарувчиларининг тасдиқловига муҳтож эмас ва 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киради.
Эскпертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, эндиликда Калифорнияда янги уйни қуриш нархи тахминан 10 минг долларга қимматлашади, бироқ қўшимча харажатлар 10—12 йил ичида бутунлай қопланиб кетади. Қуёш батареяларини якка тартибда ёки кўп квартирали уйларга умумий қилиб ўрнатиш мумкин бўлади. Ушбу қоида фақатгина атрофдаги қурилишга электр энергиясини узатишда муаммони юзага келтирувчи бинолар учун истисно қилади.
Маҳаллий ҳукумат ва экологлар мазкур янги қарор атмосферага ис газининг тарқалишини камайтиришига ишонмоқда. Бундан ташқари бу бутун мамлакатни қайта тикланувчи энергия манбаидан фойдаланишга ўтказишда муҳим қадам ҳисобланади. Мутахассислар фикрича, АҚШ қайта тикланувчи энергиялар ҳисобига ўзини 80 фоиз таъминлай олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter