Афғонистон АКТ вазири ТАТУга борди

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Афғонистон Ислом Республикасининг коммуникация ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган «Стратегик ҳамкорлик бўйича англашув Меморандуми» имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
Афғонистон коммуникация ва ахборот технологиялари вазири Шаҳзод Гул Арёби ушбу ташриф давомида 4 апрель куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига ҳам борди. Бу ҳақда университет сайтида маълум қилинди.

Унверситет раҳбариятининг Шаҳзод Гул Арёби билан учрашувида ТАТУ ва Қобул шаҳридаги Ахборот-коммуникация технологиялари институти билан ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter