«Acer» Ўзбекистонда фаоллашмоқда: ультрабуклардан тортиб геймер қурилмаларигача (фото)
Бугун, 12 сентябрь куни «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида компьютер техникаси ва қурилмалари ишлаб чиқаришда жаҳон етакчиларидан бири — «Acer» компанияси матбуот анжумани ўтказди.
«Acer Марказий Осиёда» — матбуот анжумани ана шу шиор остида ўтказилиб, компаниянинг Марказий Осиё бозорларидаги фаолиятидан тортиб, Берлинда ўтказилган «IFA 2018» халқаро кўргазмасида тақдим этилган энг сўнгги ишланмаларигача қамраб олди.
Ўзбекистонда 2018 йилда компаниянинг 83 мингдан зиёд ноутбуклари сотилиши кутиляпти, ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилга бориб мамлакатимизда ушбу компания ноутбуклари сотилиши 75 фоизга ўсади ёки 146 мингтага кўпаяди.
Матбуот анжумани маълумотидан
«Acer» компаниясининг ЕМЕА минтақаси (Европа, Яқин Шарқ ва Африка) вице-президенти Григорий Низовский компаниянинг Ўзбекистондаги янги бозор стратегияси, минтақанинг иқтисодий кўрсаткичлари, асосий маҳсулотларига тўхталиб ўтди:
— «Acer» Ўзбекистондаги бозор ва товар стратегиясини ўзгартиради, эътиборни юқори даромадли сегментларга қаратади. Хусусан, турли-туман ўйин қурилмалари ва мониторларини кўпайтиради. Мамлакатингиздаги бизнес вакиллари ва оддий фойдаланувчиларга ультраюпқа ноутбукларимиз маъқул келади, деган умиддамиз. Дарвоқе, рақобатчиларимизнинг нарх сиёсати биз учун аҳамиятсиз, «Acer» ўз фаолияти асосида истеъмолчилар учун энг яхши нарх-сифат нисбатига эришмоқчи. Ушбу стратегия Россия, Қозоғистон, Украина ва бошқа кўплаб мамлакатлар бозорларида ўзини оқлади.
«Acer»ни, шунингдек, давлат сектори ва ҳукумат лойиҳалари ҳам қизиқтирмоқда. Биз таклиф этаётган маҳсулотлар чидамли ва универсал бўлиб, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш аъло даражада».
Компаниянинг ўйин қурилмалари нафақат ноутбуклар, балки стационар компьютерлар, мониторлар ва бошқа қурилмалардан иборат бўлиб, профессионал киберспортчилар ва ҳаваскор геймерлар учун мўлжалланган. «Predator» ва «NITRO» ноутбуклари фойдаланувчилар учун катта эркинлик ва кенг алоқа имкониятларини беради.
«Acer» компанияси ультраюпқа ноутбуклар сегментида «Switch», «Spin» ва «Swift» моделларини таклиф этмоқда. «Spin 1» трансформери планшетга ҳам айланади, «Swift 3» — замонавий турмуш тарзини истаганлар учун, «Swift 5» эса дунёдаги энг енгил ноутбук (экрани 15 дюймли бўлишига қарамай, оғирлиги 990 грамм). «Spin 5» функцияларга жуда бой бўлса, ромсиз дисплейли «Swift 7» дунёдаги энг юпқа ноутбукдир (қалинлиги атиги 8,98 мм.).
Тадбир доирасида «Acer» компанияси юқорида санаб ўтилган ноутбуклар тақдимотини ўтказди.
Компания ҳақида
«Acer» компаниясига 1976 йили асос солинган. Айни пайтда жаҳоннинг етакчи ахборот технологиялари компаниялари қаторига қўшилган, 160 дан ортиқ мамлакатда фаолият юритяпти. Компания аппарат ва дастурий таъминот ҳамда хизматлар ўзаро уйғунликда ишловчи — истеъмолчилар ва бизнес вакиллари учун янги имкониятларни тақдим этувчи муҳит яратишга ихтисослашган. «Acer»нинг 7000 дан зиёд ходимлари бевосита тадқиқотлар, дизайн, маркетинг, савдо, маҳсулот ва ечимларни қўллаб-қувватлаш соҳаларида банд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter