Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулла Азизов: «Хато тизимни ўрнатиш банкротликка олиб келади»

Абдулла Азизов: «Хато тизимни ўрнатиш банкротликка олиб келади»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 24 февраль куни Миллий матбуот марказида «Олмалиқ КМК» АЖнинг рақамлаштиришга масъул вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 22 декабрь куни Олмалиқ шаҳридаги йирик саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларига ташрифи давомида бир қатор рақамлаштиришга оид вазифаларни белгилаб берган эди.

«Олмалиқ КМК» Рақамлаштириш бўйича бошқарув раисининг ўринбосари (Сhief Digital Officer) Абдулла Азизов белгиланган вазифалар юзасидан шундай деди: «Биз амалга оширадиган 27 та чора-тадбирнинг барчаси рақамлаштириш билан боғлиқ. Давлат раҳбари қўйган вазифа шундаки, аввало мос тизимларни яхшилаб танлаб олишимиз лозим. Хато тизимни ўрнатиш банкротликка олиб келади. Хориж тажрибасида бунга гувоҳ бўлганмиз».

ОКМК масъулининг таъкидлашича, рақамлаштириш шарофати билан тизимда талон-торожга, коррупцияга йўл қўйилмаяпти. Жумладан, 2021 йилда комбинатда транспортни бошқариш ва назорат қилиш тизими жорий этилиб, лойиҳа доирасида 1700 та транспорт воситаларига масофавий назорат — GPS тизими, шунингдек барча кон автосамосваллари ҳамда кўчма ёқилғи қуйиш автотранспортларига ёқилғи назорати сенсорлари ўрнатилган. Натижада, 2021 йилда комбинат бўйича 16,8 минг тонна (151 млрд. сўм) дизель ёқилғиси тежаб қолинишига эришилган.

Рақамлашиш, ўз навбатида, иш ҳажмининг ошишига сабаб бўлган. Масалан, биргина «Ёшлик 1» конида тоғ жинсларини ташиш ҳажмини ўртача 10 фоизга оширишга имкон берган.

«Тизимни модеринизация қилиш, рақамлаштириш қўл меҳнатини камайтиради. Буни эса айримлар ишчи кучини қисқартириш йўлидаги ҳаракат деб ўйлашади. Аммо ундай эмас. Рақамлаштириш ходимларни қисқартириш учунмас, балки иш сифатини ошириш учун амалга оширилмоқда. Рақамлашган назоратни ўрнатишимиз кимнидир жазолаш учун ўйлаб топилмаган», — дейди Абдулла Азизов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг