5G: 100 ГБ «оғирлик»даги видеони атиги тўрт сонияда узатиш мумкин
Жанубий кореялик олимлар 5G протоколи бўйича маълумотларни узатишни икки баравар ошириб берувчи оптик алоқанинг янги технологиясини тақдим этишди. Бу ҳақда «Хайтек» ёзмоқда.
Бунда, масалан, 100 ГБ «оғирлик»даги 4K видеони атиги тўрт сонияда узатиш мумкин.
Шу тариқа 5G тармоқларига юкланиш муаммосини ҳал этиш режалаштирилмоқда, дейилади Электроника ва телекоммуникациялар илмий-тадқиқот институти (ETRI) олимлари ОSA журналида чоп этган мақолада.
Қурилма алоқа тармоқлари учун когерент модуляцияга муқобил иқтисодий самарадор восита саналади. Янги технологиянинг тўлқинлар узунлигига сезувчанлиги пастлиги унинг зичлигини тўрт карра ошириб, энергия сарфини 1,5 бараварга озайтиради.
Ишлаб чиқарувчиларга кўра, бу қурилмалар таннархини арзонлаштириш, 5G алоқа стандартини жорий этиш ишларини тезлатишда қўл келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter