3D-принтер ёрдамида тўлақонли автомобиль чоп этилди
«Siemens» компанияси мутахассислари Калифорниянинг «Hackrod» корхонаси экспертлари билан ҳамкорликда 3D-принтер ёрдамида илк бор тўлақонли автомобилни чоп этишга муваффақ бўлди, деб хабар берди «Hi-News».
«La Bandita» номини олган автомобилни лойиҳалаш жараёнида энг замонавий технологиялардан фойдаланилган. Муҳандислар унинг кузовини виртуал реалликда лойиҳалаган, барча ҳисоб-китоблар ва дастлабки тест синовларини сунъий интеллект амалга оширган.
«Автомобилни яратишда шунчаки профессионаллар гуруҳи эмас, балки автобилларнинг ашаддий мухлислари меҳнат қилди. Металл ва алюминийдан яратилган автомобиль — бу келажакда ҳар бир инсон ўз орзусидаги машинага эга бўла олишини билдиради», — дейди лойиҳа муаллифлари.
«La Bandita» автомобили ягона нусхада чиқарилган, бироқ лойиҳа асосчиларининг таъкидлашича, 3D-босманинг ўзига хос жиҳатларига ҳам бор. Хусусан, машина деталлари ва корупуснинг турли элеметларига осонликча ўзгартириш киритиш ва уни «босишга юбориш» мумкин. «Hackrod» ва «Siemens» компаниялари келажакда харидорларнинг буюртмаси асосида турли автомобилларни яратишни режалаштирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter