Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йилда 108 МП камерали кўп смартфонлар чиқади — «Xiaomi Redmi»

2021 йилда 108 МП камерали кўп смартфонлар чиқади — «Xiaomi Redmi»

Фото: «Ferra»

«Xiaomi» компаниясининг «Redmi» суббренди 2021 йилда 108 МП камерали кўплаб смартфонларни чиқаради.

Бу ҳақда «Redmi» раҳбари Лю Вэйбин шахсан маълум қилди. «Gizmochina» ёзишича, компания бош директори бу йил бир эмас, бир нечта 108 МП камерали янги смартфон моделлари чиқарилишини тасдиқлаган. Жаноб Лю назарда тутган камералар «Samsung» ишлаб чиққан ISOCELL HM2 ва ISOCELL HM3 моделлари бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, компаниянинг дастлабки анонси «Redmi K40» флагмани бўлиши кутилмоқда. Қурилмага норасмий ном излашяпти, ҳозир бренд фанатлари ўртасида овоз бериш кетяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг