2018 йилда мобиль операторларнинг 483 та 3G ҳамда 4G LTE база станциялари ўрнатилди
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмедхўжаев раислигида вазирлик Ҳайъат кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда 2018 йилнинг I ярим йиллигида ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиш ҳолати, шунингдек соҳага хорижий сармояларнинг жалб этилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши сарҳисоб қилинди.
Ҳайъат йиғилишида жорий йил бошидан бугунги кунга қадар юртимиз бўйлаб 690 км оптик толали алоқа тармоқлари ётқизилгани, мобиль операторларнинг 1004 та база станциялари ўрнатилгани, уларнинг 483 таси 3G ҳамда 4G LTE технологиясида хизмат кўрсатиши қайд этилди. Айни кунда юртимиз бўйлаб 24,5 минг км оптик толали алоқа тармоқлари ўтказилган, жами 20,994 та база станция ўрнатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter