11 ёшли хакер ўз отасидан 137 минг доллар ундиришга уринди
Ҳиндистонлик Ражив Кумар электрон почтасига таҳдидли хат келганида, хакерлар тузоғига тушиб қолдим деб қўрқиб кетди. Ушбу воқеа ҳақида «SecurityLab» ёзмоқда.
Электрон хатни жўнатган «хакер» Кумардан 10 млн. рупий ($137 минг) талаб қилган. Акс ҳолда шахсий суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Кейинроқ Кумар «хакерлар» ўзининг почтасини бузишганини, паролни ва аккаунтга боғланган мобил телефон рақамини ўзгартиришганини билди. Кибержиноятчилар Кумарни ва унинг оила аъзоларини тинмай кузатишаётганини ҳам ёзишган.
Ражив Кумар полицияга арз қилди. Мутахассислар хат жўнатганларнинг IP-манзили уники билан бир хиллигини аниқлашди. Яъни хат Кумарнинг уйидан юборилган.
Кумарнинг 11 ёшли ўғлини сўроққа тутишгач масала ҳал бўлди. Дарҳол қилмишини бўйнига олган болакайнинг айтишича, «YouTube»даги хакингга бағишланган роликлардан илҳомланиб кўникмасини ҳаётда синаб кўришга қарор қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter