Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ю.А.Гагарин номидаги СДТУ – «Роскосмос»нинг таянч олий ўқув даргоҳи

Ю.А.Гагарин номидаги СДТУ – «Роскосмос»нинг таянч олий ўқув даргоҳи

Ю.А.Гагарин номидаги Саратов давлат техника университети – Россиянинг энг йирик муҳандислик университетларидан бири бўлиб, «Роскосмос» Давлат корпорациясининг 18 та таянч олий ўқув даргоҳлари қаторига киради.

СДТУ талабалари – мақсадли, истиқболли, келажакдаги муҳандисликнинг энг сарасидир. Олийгоҳда 20 мингга яқин талаба сифатли таълим олмоқда. Шу билан бирга, талабалар таълим, илм-фан, ижодий, спорт ва ижтимоий ҳаётда юқори чўққиларни забт этиб, Россиядаги ва халқаро танловлар, интеллектуал мусобақаларда ғалаба қозониб келишмоқда.

Саратов давлат техника университети – талабалар энергетика, машинасозлик, материалшунослик ва транспорт, электрон муҳандислик ва асбобсозлик, ИТ технологиялари ва коммуникациялари, физика, шаҳаршунослик, архитектура, қурилиш ва иқтисодиёт соҳаларида таълим оладиган бутун бошли илм-таълим корпорацияси ҳисобланади. Машғулотлар юқори малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилиб, улар орасида 170 та фан доктори ва 470 дан зиёд фан номзодлари мавжуд. Олий ўқув даргоҳида сиз иккинчи олий таълим дастурларини ўзлаштиришингиз ва техника йўналиши дипломи билан биргаликда иқтисодчи, менежер, дастурчи дипломини олишингиз мумкин. Қўшимча касб-ҳунар таълими дастурлари, шу жумладан хорижий ҳамкорлар учун ҳам мавжуд.

Халқаро ҳамкорлик – Ю.А.Гагарин номидаги СТДУнинг устувор йўналишларидан биридир. Университет узоқ ва яқин хориждаги ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Таъкидлаш жоизки, СДТУ Ўзбекистоннинг узоқ йиллик ҳамкори ҳисобланади. Университет Наманган муҳандислик-технология институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Самарқанд давлат университетлари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

2018 йилдан бошлаб Наманган муҳандислик-технология институти билан «Қўшма таълим» дастури амалга оширилмоқда, бугунги кунда дастур доирасида 63 нафар Ўзбекистонлик талаба ёшлар - Ю.А.Гагарин номидаги СТДУда таҳсил олиб келишмоқда. Бундан ташқари, ҳамкорлик илмий йўналишда Ўзбекистон ва Россиянинг Халқаро конференцияларда биргаликдаги иштироки билан амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар абитуриентларини: технологик жараёнларни автоматлаштириш, машинасозлик, мехатроника ва робототехника, радиотехника, асбобсозлик, электроника ва наноэлектроника, ўзига ҳос бино ва иншоотлар қурилиши, темир йўллар, кўприклар, иссиқлик энергияси, электротехника каби энг зарур ва долзарб муҳандислик йўналишлари кутмоқда. Шунингдек амалий математика ва информатика, техник физика, кимёвий технология, тизимларни таҳлил қилиш ва бошқариш каби асосий йўналишлар ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди.

СДТУ талабалари ихтиёрида улкан база мавжуд. Университет ҳудудидаги талабалар шаҳарчасида ўқув ва илмий лабораториялар, ижодий майдонлар, «Роскосмос» талабалар маркази, «Қайнаш нуқтаси», «Музей майдон» маданий-маърифий маркази, бассейн ва спорт заллар, фитнесс-клуб, 2 миллионга яқин, шу жумладан хорижий тиллардаги китобларга эга илмий кутубхоналар жойлашган.

Бугунги кунда университетда дунёнинг 38 мамлакатларидан 500 нафардан ортиқ чет эллик талабалар ҳамда 100 нафардан ортиқ рус тили тингловчилари таҳсил олмоқда, улардан 99 нафари Ўзбекистон фуқароларини ташкил этади. Ушбу талаба ёшлар учун университетда Халқаро талабалар уюшмаси фаолият юритиб, ижтимоий-маданий мослашув дастурларини амалга оширилмоқда. Ҳар бир чет эл фуқароси университет ётоқхонасидан жой билан таъминланади.

Университетнинг халқаро алоқалар бўлими чет эллик талабага рус тили чет тили сифатида курсларига киришдан бошлаб ўқишнинг кейинги барча босқичларида ҳамроҳлик қилади.

Ю.А.Гагарин номидаги СДТУ дипломи – бу рақобатбардош ва юқори талабга эга бўлган Россия ва бошқа хорижий давлатлар иш берувчилари томонидан мутахассисларнинг доимий равишда юқори сифатли тайёргарлигидан далолат беради.

Университет сизни кутиб қолади ва сизни ўз аудиториясида кўришдан чин дилдан мамнун бўлади.

Университет ҳақида батафсил маълумотни https://www.sstu.ru/ ёки https://en.sstu.ru/ веб-сайтларида топишингиз мумкин. Сизни қизиқтираётган саволларга Халқаро алоқалар бўлими мутахассислари жавоб беришади.

Телефон: +7 (8452) 99-87-44; e-mail: [email protected].

СДТУ ҳақида қисқача

Ташкил этилган йили

1930

Талабалар сони

20000

Ётоқхона (жойлар сони)

2128

Ўқиш учун тўлов миқдори

 46920 рублдан 199820 рублгача

Профессор-ўқитувчилар таркиби (фан докторлари ва номзодлари сони)

823 (170 фан доктори, 473 фан номзоди)

Чет эл фуқаролари учун тайёргарлик бўлими (мавзулар)

рус тили чет тили сифатида

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг