Янги ташкилотнинг фаол аъзолари олий ҳарбий ўқув юртларига киришда қўшимча балл олади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикасининг болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ташкилотини тузиш концепцияси» лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳаси билан, республиканинг барча ҳудудларида ихтиёрийлик ва тенгҳуқуқлилик тамойилларга асосланган кўнгилли нодавлат ва нотижорат жамоат болалар ва ўсмирлар ташкилоти тузилиши белгиланмоқда.
Унга кўра, ташкилотнинг амалий фаолиятини олиб бориш учун алоҳида тузилмани ташкил этиш кўзда тутилиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- умумтаълим мактабларида (20 – 25 киши) тузиладиган отрядлар (бошланғич ташкилотлар);
- туман/шаҳар штаблари;
- минтақавий штаблар;
- ташкилотнинг бош штаби.
Отрядларга ихтиёрий равишда 10-11 синф ўқувчи-йигитлари аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот ватанпарварлик, экологик ва кўнгиллилар йўналишлари бўйича фаолият кўрсатади.
Қайд этилишича, умумтаълим мактабларини ижобий баҳолар билан тамомлаган ва фаол фаолият юритаётган ташкилот аъзоларига ташкилотнинг туман/шаҳар штаблари раҳбарлари томонидан 3 йил муддатга амал қилувчи тавсиянома берилади. Ушбу тавсиянома эгалари республика олий ҳарбий ўқув юртларига кириш тест синовлари натижаларига мувофиқ тўплаган балларининг 5 фоизи миқдоридаги қўшимча баллга эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter