Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ўқув йилини қандай бошлаш масаласини Махсус комиссия қарори ҳал қилади

Янги ўқув йилини қандай бошлаш масаласини Махсус комиссия қарори ҳал қилади

Фото:«Xabar.uz»

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда янги ўқув йили ва соҳа бўйича бошқа айрим саволларга жавоб берилди. 

Янги ўқув йилида таълим қандай шаклда давом этади?

Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий таклиф қилмоқда:

- Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.
- Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.
- Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга давомати эркин бўлади.

Якуний хулосани эса Республика махсус комиссияси ҳал қилади.

Октябрдан яна ўқитувчиларга устамалар берилиши бошланадими?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра бюджет ташкилотларида ишлайдиган айрим тоифадаги ходимларга директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар 1 октябрга қадар тўхтатилган, мазкур тўловлар ушбу муддат тугагандан сўнг давом эттирилиши кўзда тутилган.

Директор мени ишга чақиряпти, карантин даврида ўқитувчининг ишга чақирилиши қанчалик тўғри?

Бугун барча мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари, хусусан 1-синфга қабул жараёни ҳам давом этмоқда. Мактаблар ҳам карантинга ёпилмаган. Шу боис агар иш берувчингиз, яъни мактаб раҳбарияти билан масофадан ишлаш бўйича келишувга кела олсангиз ишингизни масофадан ташкил қилишингиз мумкин. Агар фаолиятингиз мактабга бориб ишлашни талаб қилса, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолиятингизни давом эттиришингиз мумкин бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг