Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев 60 нафар эҳтиёжманд талабанинг контрактини тўлашга кўмаклашди

Хушнудбек Худойбердиев 60 нафар эҳтиёжманд талабанинг контрактини тўлашга кўмаклашди

Хушнудбек Худойбердиев.

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида эълон қилган махсус акция орқари 60 нафар талабанинг контрактини тўлашга кўмаклашди.

«Хабарингиз бўлса керак, каналимиз орқали 30 сентябргача давом этадиган талабалар учун махсус акция ташкил қилган эдик. Унга кўра, тадбиркорларимиз илк маротаба @xushnudbek каналида реклама жойлаштириш имконига эга бўлишди. Реклама эвазига эса, эҳтиёжманд талабалардан бирининг контрактини тўлаб бериши талаб этилди», деб ёзади Хушнудбек.

Унинг қайд этишича, тадбиркорлар учун талабалар рўйхати блогер томонидан тақдим этилди, бунинг учун махсус анкета орқали муштарийлардан сўровлар қабул қилинди. Ўртада шубҳа пайдо бўлмаслиги учун тадбиркорларни бевосита талабаларнинг ўзи билан боғлаб беришга ҳаракат қилинган.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида акция натижалари ҳақида айрим маълумотлар бериб ўтилди.

Акция доирасида бугунги кунгача 60 нафар (47 нафар чин етим, 13 нафар отаси вафот этган) талабаларнинг тўлов-шартнома пули тўлаб берилди.

Ҳозирда яна 4 нафар талабанинг контрактини тўлаш жараёнлари кетмоқда.

Тўланган 60 нафар талабанинг 59 нафари кундузги, 1 нафари сиртқи таълимда ўқийди.

Кундузги таълимда 49 нафар талабага 1 йиллик, 10 нафар талабага ярим йиллик контракт тўланди (барчаси стипендияли кўринишда). 1 нафар сиртқи таълим учун ярим йиллик тўлаб берилди.

Курслар кесимида:

1-курс: 22 нафар

2-курс: 11 нафар

3-курс: 18 нафар

4-курс: 7 нафар

5-курс: 2 нафар

Ҳудудлар кесимида:

  • Фарғона  10
  • Самарқанд  8
  • Бухоро  5
  • Қорақалпоғистон  5
  • Тошкент вилояти  5
  • Жиззах  4
  • Қашқадарё  4
  • Хоразм  4
  • Андижон  3
  • Навоий  3
  • Наманган  3
  • Сирдарё  2
  • Сурхондарё  2
  • Тошкент шаҳри 2

Тўланган 60 нафар талабалар ОТМлар кесимида:

  1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (4 нафар)
  2. Фарғона давлат университети (4)
  3. Қорақалпоқ давлат университети (3)
  4. Тошкент давлат шарқшунослик институти (3)
  5. Ўзбекистон миллий университети (3)
  6. Бухоро давлат университети (2)
  7. Жиззах давлат педагогика институти (2)
  8. Қарши давлат университети (2)
  9. Қўқон давлат педагогика институти (2)
  10. Навоий давлат педагогика институти (2)
  11. Нукус давлат педагогика институти (2)
  12. Самарқанд давлат тиббиёт институти (2)
  13. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (2)
  14. Фарғона политехника институти (2)
  15. Чирчиқ давлат педагогика институти (2)
  16. «Ипак йўли»халқаро туризм университети
  17. Бухоро муҳандислик-технология институти
  18. Гулистон давлат университети
  19. Навоий давлат кончилик институти
  20. Наманган муҳандислик-қурилиш институти
  21. Самарқанд давлат тиббиёт институти
  22. Самарқанд давлат университети
  23. ТАТУ Нукус филиали
  24. ТерДУ Денов филиали
  25. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти
  26. Тошкент ахборот технологиялари университети
  27. Тошкент давлат аграр университети
  28. Тошкент давлат техника университети
  29. Тошкент давлат юридик университети
  30. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти
  31. Тошкент молия институти
  32. Тошкент темир йўл муҳандислари институти
  33. Тошкент фармацевтика институти
  34. ТТА Урганч филиали
  35. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
  36. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти
  37. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети
  38. Сайид Муҳиддин Маҳдум ўрта махсус ислом билим юрти

«Умид қиламизки, ушбу талабалар келгусида ўз касбининг моҳир эгалари бўлиб етишади ва жамиятимиз ривожига катта фойдаси тегади!» дейилади хабарда.

Блогернинг изоҳ беришича, «ахир каналда бунча кўп реклама чиқмади-ку» дея ҳайрон бўлган. «Ҳа, шундай, чиққан рекламалар сони анча кам, тўланганлар кўп. Бунга бир қанча сабаблар бор. Аввало айримлар рекламани рад этишиб, шунчаки эҳсон қилишди. Масалан, рўйхатдагиларнинг 80 фоизига битта компания тўлаб берди ва номи сир қолишини истади. Шунингдек, айрим рекламалар ҳали чиқмади, навбати билан эълон қилинади. Бор гап шу», — дейди Хушнудбек Худойбердиев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг