Хоразмда Ал-Хоразмий мактаби қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT соҳасида кадрлар тайёрлаш ҳамда Президент, ихтисослашган ва ижод мактабларида таълим сифатини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Давлат раҳбарининг қайд этишича, ахборот-коммуникация технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган Ал-Хоразмий мактаби Хоразмда ҳам қурилади.
«Бу мактаб Хоразмга, Ал-Хоразмий авлодларига ярашади», — деди Шавкат Мирзиёев видеоселекторда.
Ал-Хоразмий мактаби IT-парк ва ахборот технологияларини ривожлантиришга йўналтирилган таълим шаклларини ўзида жамлаган замонавий мажмуа бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 5-синфдан 11-синфгача бўлган иқтидорли ёшлар ўқитилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter