Хоразм фахрига айланган кўзи ожиз китобхон ҳақида таъсирли лавҳа (видео)
Хива туманидаги 121-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати ўқувчиси Умиджон Қутлимуродов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган «Ёш китобхон» кўрик-танловининг республика босқичида иккинчи ўринни эгаллади.
«Ёшлар» телерадиоканалида ана шу китобхон йигит ҳақидаги лавҳа эфирга узатилди. Унда Умиджон ўз қизиқишлари ҳамда келгуси режалари ҳақида сўзлаб берган.
Умиджоннинг айтишича, у имконияти чекланган бўлишига қарамай, китоб мутолаасига жуда қизиқади. Айтишича, аудио китобларни тинглаганда, худди «асарнинг ичига кириб кетгандек» бўлади. Ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда, тарихий асарларни ўқишга жуда қизиқади.
Умиджон бўш вақтларида қўшиқ куйлашни жуда ёқтиради, режиссурага қизиқади. Келажакда Хива ҳақида жаҳонга машҳур фильм суратга олиш — унинг энг катта орзуси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter