Халқаро журналистлар энди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тайёрланади
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 5 апрель куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.
Фармонга кўра бир ой муддатда ЖИДУ фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ)да «Халқаро иқтисодиёт ва менежмент» ҳамда «Халқаро журналистика» мутахассисликлари бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг янги йўналишлари жорий қилинади.
Ушбу вазифаларнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири А.Арипов, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби В.Маҳмудов, Президент Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Мавлонов ва Ташқи ишлар вазири А.Комилов зиммасига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ислоҳотлар 2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter