Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазир мактабда ўқувчилар сочи чизғичда ўлчанаётганига муносабат билдирди

Вазир мактабда ўқувчилар сочи чизғичда ўлчанаётганига муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг сочи чизғичда ўлчанаётгани тасвирланган суратлар тарқаган эди. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

«Қош қўяман деб кўз чиқариш…

Афсуски, шу мақол маъноси бугунги ижтимоий тармоқларда болаларни сочини чизғичда ўлчашга боғлиқ ҳолатни яхши тасвирласа керак. Ҳеч қайси топшириқда болаларни сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак деб ёзилмаган. Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилгандир шекилли…

Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича Қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…» — дея ёзади Шерзод Шерматов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг