Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Учга» ўқиган ўқитувчи сизга дарс беришини истармидингиз? — Ректор

«Учга» ўқиган ўқитувчи сизга дарс беришини истармидингиз? — Ректор

Фото: Xabar.uz

Бугун, 24 феврал куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида телевидине, матбуот ва интернет нашрлар билан ҳамкорликда «Замонавий университет келажак педагогларини тайёрлайди» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда университетнинг янги тайинланган ректори А.Умаров сўзга чиқиб, амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар тўғрисида ОАВ вакиллари билан очиқ суҳбат ўтказди.

— Яқин-яқингача ўқитувчилик касбининг қадри ниҳоятда паст эди. Бугун эса вазият ўзгарди. Бугун ҳеч ким ўқитувчи бўлишидан уялмайди. Бизнинг университетни битирганлар халқаро ахборот-технологиялари, халқаро тил сертификатларига эга бўлиб чиқишига қаттий ҳаракат қиламиз. Тошкент давлат педагогика университетини рақобатбардош, малакали педагог кадрларни тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасига айлантирамиз.

Замонавий билимларга эга бўлмаган педагог замонавий давлатда қандай қилиб дарс берсин, — деди А.Умаров.

Ректор шунингдек ТДПУда олиб борилаётган ислоҳотларни санар экан, мактабларда педагогликка йўналтирилган синфлар ташкил қилиш ҳақида тўхталди. Шунингдек, университет ҳузурида Мактабгача таълим йўналишида таълим олаётган талабаларнинг амалиётини ошириш ва университетнинг ёш болали талаба қизлари учун мактабгача таълим муассасаси ташкил қилиниши айтилди.

— Биз биринчи навбатда талабаларнинг билимини оширишимиз керак. Яширмайман, якуний назоратларда 45 фоиз талаба талабга жавоб бера олмади. Ўзингиз ўйланг, ўзи «учга» ўқиган ўқитувчи сизга дарс беришини истармидингиз? — дея савол берди ректор.

Анжуман давомида Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси, хусусан, таълимнинг 6 йўналиши бўйича ўқиш муддатини 3 йил этиб белгилаш бўйича муассасада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг