Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги Пучон университети абитуриентлар қабулини бошлади

Тошкентдаги Пучон университети абитуриентлар қабулини бошлади

Тошкент шаҳридаги Пучон университетига кириш учун абитуриент ҳужжатларни онлайн ёки офлайн тарзда жорий йилнинг 6 мартидан 5 апрелига қадар топшириши мумкин. 2019 / 2020 ўқув йилида университетда мактабгача таълим, корейс тили ва менежмент ҳамда архитектура факультетлари фаолият кўрсатади. Асосий профессор-ўқитувчилар таркиби Пучон университети (Корея Республикаси) ва ўзбекистонлик и мутахассислардан иборат бўлади.

Кеча, 6 март куни Тошкент шаҳридаги Пучон университетида (BUT) абитуриентларни қабул қилишнинг биринчи босқичи — ҳужжатлар қабул қилиш бошланди. Ушбу босқич 2019 йилнинг 5 апрелига қадар давом этади. Бунда жами учта босқич назарда тутилган.

«Тошкент шаҳридаги Пучон Университетининг асосий мақсади мактабгача таълим тизими учун юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлашдан иборат. Айни пайтда республикада ушбу соҳада таълим тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича энг яхши хорижий тажриба жорий этилган ҳолда кучли модернизация ва янгиланиш жараёнлари ўтмоқда» – деб таъкидлаб ўтди Тошкент шаҳридаги Пучон Университети биринчи проректори Сон Ю Джин.

Факультетларда таълим тизими қуйидагилардан иборат:

Мактабгача таълим (3+1)

  • BUT да 3 йиллик таълим, таълим тугаганидан сўнг BUT бакалавр дипломи берилади.
  • Тўртинчи босқич Пучон Университетида (Корея Республикаси) ўтилади. Ўқиш муваффақиятли якунланганидан сўнг битирувчига Пучон Университети бакалавр дипломи берилади.

Корейс тили ва менежмент (2+2)

  • BUT да 2 йиллик таълим, таълим якунларига кўра 2 та диплом берилади: Associate bachelor degree BUT и Associate bachelor degree, Пучон Университети (Корея Республикаси)

2.1) Агар талаба қолган иккита босқични Тошкент шаҳрида давом эттиришни хоҳласа, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг унга BUT бакалавр дипломи берилади;

2.2) Агар талаба қолган иккита босқични Корея Республикасида давом эттиришни хоҳласа, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг унга Пучон Университети бакалавр дипломи берилади.

Архитектура (3+1)

  • BUT да 3 йиллик таълим, таълим якунларига кўра 2 та диплом берилади: Associate bachelor degree BUT и Associate bachelor degree, Пучон Университети (Корея Республикаси)

2.1) Агар талаба тўртинчи босқични Тошкент шаҳрида давом эттиришни хоҳласа, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг унга BUT бакалавр дипломи берилади;

2.2) Агар талаба ўқишни Корея Республикасида давом эттиришни хоҳласа, ўқишни муваффақиятли тугатганидан сўнг унга Пучон Университети бакалавр дипломи берилади.

Қабул комиссияси

Қабул комиссияси иши бир неча босқичлардан иборат.

Биринчи босқич - ҳужжатларни қабул қилиш. Ушбу босқич бир ой мобайнида, 2019 йилнинг 6 мартидан 5 апрелига қадар давом этади.

Ҳужжатларни офлайн тарзда қуйидаги манзил бўйича жойлашган «HAGWON» ўқув марказида тақдим этиш мумкин: Миробод тумани, Афросиёб кўчаси, 6-уй (мўлжал: «Sal Sal” ресторани), душанбадан жумагача, соат 10:00 дан 17:00 гача. 

Ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш учун www.but.uz сайтида аризани тўлдириш ва тегишли ҳужжатларнинг сканерланган нусхасини илова қилиш лозим.

Абитуриентлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

  1. Диплом (шаҳодатнома) нусхаси ёки иш жойидан маълумотнома;
  2. Паспорт нусхаси;
  3. СТИР нусхаси;
  4. Онлайн ариза;
  5. Рўйхатдан ўтиш бадали: 1 ЭКИҲ.

Иккинчи босқич – 2019 йилнинг 13-19 апрель кунлари қуйидаги йўналишлар бўйича компьютерда ўтказиладиган синов:

  • «Мактабгача таълим» ва «Архитектура» — инглиз тили;
  • «Корейс тили ва менежмент» — корейс тили.

Ёзма имтиҳондан (синовдан) озод бўлиш шартлари:

«Мактабгача таълим» ва «Архитектура» йўналишлари бўйича – IELTS 5 ва ундан юқори ёки SEFR B1 ва ундан юқори кўрсаткичларга эга сертификат мавжуд бўлса;

«Корейс тили ва менежмент» йўналиши бўйича – TOPIK 3 ва ундан юқори кўрсаткичларга эга сертификат мавжуд бўлса.

Учинчи босқич – Университет ўқитувчилари билан суҳбат. Ушбу суҳбат 2019 йилнинг 26-27 апрель кунлари бўлиб ўтади.

2019 йилнинг 3 май куни танлов босқичлари натижалари эълон қилинади.

Ўқиш қиймати, тўлов тартиби ва муддатлари, қабул қилиш квотаси, таълим тизими ва ёзма имтиҳондан озод бўлиш шартлари тўғрисида батафсил маълумотни университет сайтидан олишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг