Тошкентда микроҳудудлар бўйича ажратилган мактабларга йўлланмалар берила бошланди
Тошкент шаҳрида Давлат хизматлари марказлари орқали болаларни умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш жараёнлари муваффақиятли бошланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бош маслаҳатчиси Ойбек Ҳасанов маълум қилди.
Айни пайтда қабулга келган ота-оналарга ўз микроҳудудлари бўйича ажратилган мактабларга йўлланмалар берилмоқда.
Фуқароларга тўлиқ электронлаштирилган, тезкор сифатли ва шаффоф хизмат кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳридаги 81 та талаб юқори мактабларда асосий квота бўйича 1-синфга қабул жараёни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Мактаблар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.
Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул «Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти» асосида амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter