Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди

Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди

Фото: Википедия

Ҳукумат қарори (573-сон, 09.07.2019 й.) билан Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали ташкил этилди. Бу ҳақда адлия вазирлиги матбуот хизмати томонидан хабар тарқатилган.

Қарорга мувофиқ, кимёвий технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, корхоналарнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган инновацион тадқиқотларни фаол ривожлантириш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Қарор билан Филиал ўз фаолиятини Янгиер қурилиш ва коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларида олиб боради.

Мазкур касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Филиал биноларида ўқув жараёнини давом эттиради.

Шунингдек, Филиални юқори малакали, илмий ва илмий педагогик кадрлар билан таъминлаш мақсадида Филиал учун илмий-тадқиқот институтлари ва республиканинг етакчи олий таълим муассасаларида таянч докторантурага 2020 йилдан мақсадли квоталар ажратилиши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг