Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент давлат педагогика университетида четда ўқишни истовчилар учун махсус курс иш бошлади

Тошкент давлат педагогика университетида четда ўқишни истовчилар учун махсус курс иш бошлади

Фото:«Uza.uz»

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 1 апрелдан хорижда таълим олишга номзод ёшлар учун мўлжалланган махсус чет тилини ўргатиш ўқув курслари иш бошлади.

Университет матбуот хизматига кўра, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ўқув курслари чет элда малака оширишга номзод профессор-ўқитувчилар, докторантлар ҳамда магистрантларнинг чет тиллари (инглиз, француз, немиз) бўйича билимларини мустаҳкамлашни назарда тутади.

ТДПУда ташкил этилган чет тиллари бўйича ўқув курсларида Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат педагогика университетидан нофилологик йўналишдаги профессор-ўқитувчилар, докторант ҳамда магистрантлар мазкур курсларда иштирок этмоқда.

Хорижда малака оширишга номзодлар учун В1, В2 ҳамда А2 тоифалари бўйича таълим берилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг