Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги ўқитиш тизими жорий этилади

Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида янги ўқитиш тизими жорий этилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич кредит-модуль тизимини жорий этиш мақсад қилинган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ва фармацевтика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида кредит-модул ўқитиш тизимини жорий этиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ўрта махсус профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура талабалари, бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тингловчилари ҳамда клиник ординатор (резидент)лар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг кредит-модул тизими ўқув жараёнининг қуйидаги шаклларидан иборат:

аудитория машғулотлари — маъруза, назарий, амалий, семинар, лаборатория машғулотлари, ўқув (клиник) амалиёти;

аудиториядан ташқари машғулотлар — илмий кутубхонада ишлаш, мустақил ишлар, индивидуал маслаҳатлар, клиник вазифалар, ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий иши, таълим олувчилар илмий анжуманларда қатнашиши, магистратура мутахассисликларида илмий фаолият турлари ва ҳ.к.

Модуллар қуйидагилар орқали амалга оширилади:

кредит бирликларини ҳисобга олган ҳолда ўқув режадаги ҳар бир модули учун дастурлар;

ҳар бир модулнинг аудитория иши: маърузаларнинг матн ва презентациялари, назарий, амалий, семинар ва лаборатория машғулот режалари, мультимедиа билан таъминлаш, амалий кўникмаларни ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

таълим олувчиларнинг мустақил ишлаши: уй вазифаси учун матнлар тўплами, ҳар бир модул учун ўз-ўзини назорат қилиш материаллари, реферат ва курс иш (лойиҳа)лари мавзулари, электрон кутубхона, видеотека (видео кутубхона), амалий кўникмалар ва компетенцияларни ўзлаштириши учун жиҳоз ва симуляторлар (тренажёрлар);

таълим олувчилар билимини назорат қилиш: тестлар, ҳар бир модул учун назорат саволлари, жумладан, объектив тизимлаштирилган клиник имтиҳон (ОSCE), объектив тизимлаштирилган имтиҳон (ОSE) ва бошқалар учун топшириқлар;

амалиёт ўтказиш: ташкилот (муассаса)лар билан шартномалар тузиш, ўқув ва ишлаб чиқариш (малака) амалиёти, курс иши (лойиҳаси), битирув малакавий ишини ўтказиш режалари ва дастурлари, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар;

магистратура мутахассисликларида илмий фаолият юритиш: илмий-тадқиқот иши, илмий амалиёт ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш учун мавзу ва материаллар, ҳисобот ҳужжатлари шакллари ва бошқалар.

Ўқув режасидаги барча турдаги ўқув ишларининг юкламалари кредитлар (кредит бирликлари)да белгиланади. 1 кредит (кредит бирлиги) таълим йўналиши, мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади, камида 30 ва 36 гача академик соатга тенг белгиланиши мумкин.

Дастурларнинг юкламалари қуйидагилардан иборат:

ўрта махсус профессионал таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

бакалавриат таълим йўналишларида камида 60 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 30 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

магистратурада камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади;

клиник ординатура (резидентура) ва бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда — камида 72 кредит бир ўқув йили давомида таълим олувчининг тўлиқ юкламасига, камида 36 кредит эса бир ўқув семестрига тўғри келади.

Магистратура ва клиник ординатура (резидентура)да, бирламчи мақсадли ихтисослаштиришда семестр якуни бўйича аттестация (ярим йиллик, йиллик) ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг