Тест синовларининг иккинчи кунида икки мингга яқин абитуриент имтиҳонга келмади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларининг иккинчи куни ҳақида бирифинг бўлиб ўтди.
Давлат тест маркази Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг маълумот беришича, кеча бўлиб ўтган тест синовларида 69 минг 374 нафар абитуриент иштирок этган. Абитуриентларнинг 1928 нафари турли сабабларга кўра имтиҳонга келмаган бўлса, 38 нафари бинога кириш ва бинода ўрнатилган қоидаларни бузгани учун четлатилган. Шунингдек, 36 нафар назоратчи ҳам имтиҳонда қатнашмаган.
Қайд этилишича, тест синовлари пайтида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолатлар рўй бермаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter