Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тест синовларининг бешинчи куни 162 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилди

Тест синовларининг бешинчи куни 162 нафар абитуриент имтиҳонлардан четлаштирилди

Фото:«Халқ сўзи»

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг бешинчи куни 1-сменаси 17 та олий таълим муассасаларининг 35 та таълим йўналишида тест синовлари бир вақтда соат 8:00 дан бошланиб, 11:30 га қадар тўлиқ якунланди. Бу ҳақида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

«Тест синовларида иштирок этиши лозим бўлган 30 минг 150 нафар абитуриентдан 29 минг 329 нафар абитуриент иштирок этди. Тезкор маълумотларга кўра тест синовларида 659 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 162 нафар абитуриент, шундан 94 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгалар ўрнига киришга уринганлиги учун, 68 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга, бошқа абитуриентга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди»,— дея ёзган Азиз Абдуҳакимов.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 404 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилган.

Тест натижалари Фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 2-cмена якунлангандан сўнг 18.30 дан қайтариш бошланади, Тошкент шаҳрида эса тест материаллари 12.00 дан бошлаб Давлат тест марказига қайтарилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг