Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушнудбек Худойбердиев

Фақат ҳақиқатни, барча ҳақиқатни, ҳақиқатдан ўзга ҳеч нарсани…

Тест натижаларини қандай билиш мумкин?

Тест натижаларини қандай билиш мумкин?

Фото: «Xushnudbek.uz»

Кеча тест топширган 100 мингдан ортиқ абитуриентлар интиқлик билан ўз натижаларини кутишмоқда. Чунки қоидага кўра, абитуриент тўплаган балл худди ўтган йилдагидек тест топширилган куннинг эртасига эълон қилинади. Ўқишга кирган ёки кирмаганлиги эса барча тест синовлари якунлангандан кейин чиқади.

Кўпчилик абитуриентлар ўз натижасини қаердан билиш мумкинлигини сўрашмоқда. Бу жуда осон.

Абитуриент рухсатномасининг пастки ўнг бурчагида QR код бор. Ана ўша QR код остига махсус ҳавола (линк) яширинган бўлади. Ўша ҳавола очилса, абитуриентнинг тест натижаси кўринади.

QR кодни қандай ўқиш мумкин?

1. Ҳозирги замонавий смартфонларнинг деярли барчасида QR кодни ўқиш учун телефон камерасининг ўзи кифоя қилади. Алоҳида қанақадир программа ўрнатиш шартмас. Шунчаки телефон камерасини ёқинг ва абитуриент рухсатномасининг пастки қисмидаги QR код устига камерани олиб боринг. Шунда телефон экранида ёзув пайдо бўлади ва abitur.dtm.uz сайтидаги махсус узун ҳавола чиқиб келади. Ўша ҳаволани браузер орқали очсангиз, натижангизни кўриш мумкин бўлади.

2. Агар мабодо телефонингиз камерасини QR код устига олиб борганингизда экранда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаса, унда QR код ўқийдиган махсус илова юклаб олишингиз керак бўлади. Масалан, мана дастурни юклаб олишингиз мумкин:

https://play.google.com/store/apps/details?id=tw.mobileapp.qrcode.banner&hl=en_US

Кечаги тест натижаси бугун бир неча соатлар ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Озгина сабр қилишингизга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг