ТAТУ Нукус филиали талабаси Президент стипендияси соҳиби бўлди
2020/2021 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендиялари танлови ғолиблари эълон қилинди.
Иқтидорли ёшлар сафида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг «Телекоммуникация технологиялари ва касбий таълим» йўналиши талабаси Нурниязов Aрман ҳам бор.
Нурниязов Aрман 2018 йил олий математика ва физика фанлари олимпиадасида 1-ўринни эгаллаган. 2019-2020 ўқув йилида Беруний номидаги Давлат стипендиясига сазовор бўлган. Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг «Гуруч етиштириш фермер хўжаликларини бошқариш тизими» дастурий мажмуаси ва «Ер ости сувлари мониторинги» дастури учун муаллифлик гувоҳномаларини қўлга киритган.
Мазкур ютуқ юртимизда AКТ соҳасига ва ушбу йўналишда IT мутахассисларни тайёрлашга юксак эътибор қаратилаётганини далолат беради, Ўзбекистонда етакчи AКТ соҳасидаги олий таълим юртида сифати юқори таълим бераётганлигини намоён этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter