Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тармоқда миллий тест тизими саволлари тарқалиб кетгани айтилмоқда

Тармоқда миллий тест тизими саволлари тарқалиб кетгани айтилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Айрим фуқаролар тeст жавобларини ўқувчиларга сотаётгани ва ёдлатаётгани айтилмоқда. Давлат тест маркази мазкур ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан текшириш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Маълум қилинишича, тест топшириқларининг айримлари 11 май куни ўтказилган жараёнга тегишли бўлиб, 9 июнь куни ўтказилган имтиҳонда мазкур тест топшириқларидан фойдаланилмаган.

Биология фани бўйича келтирилган тест топшириқлари ҳақиқатан ҳам 10 июнь куни ўтказилган тест синовларига оид. Бироқ у имтиҳон  ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилганлиги, расмли тест топшириқларида расмларнинг келтирилмаганлиги аниқланди.

Бугунги кунда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Давлат тест маркази ҳамкорлигида текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг