Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танқиддан сўнг дипломатия университетига ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

Танқиддан сўнг дипломатия университетига ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ҳужжатларни қабул қилиш 30 июнгача экани ва аксарият абитуриентлар мактаб/коллеж/лицейдан ҳужжатларини олишга улгурмагани ҳақида маълумот берилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев суриштирув ўтказди ва танқидий фикрлар билдирди.

Хушнуд Худойбердиев ўз канали орқали маълум қилишича, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ҳужжатларни қабул қилиш 5 июлгача давом этадиган бўлди.

«Кечаги постимиздан ЖИДУ маъмурияти тўғри хулоса чиқарибди, шекилли, университет расмий сайтидаги эълон ўзгарди. Демак, ЖИДУда қабул Ҳукумат қарорида белгиланганидек, 5 июлгача давом этади. Бугун дипломини қўлга оладиган битирувчиларда ҳам ҳужжат топшириш имконияти бор.

Яшасин, қонун устуворлиги!

Қолган ОТМларда қабул 15 июлгача (шу куни ҳам) давом этади. ЖИДУда тестгача яна битта саралаш ички имтиҳони борлиги сабабли, ҳужжатларни қабул қилиш 10 кун олдин тўхтатилади», — дея ёзади ҳуқуқшунос.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг