Талабаларга стипендия тайинлаш бўйича янги қарор қабул қилинади
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
«Бугун Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилдик.
Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда мен томонимдан билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда.
Оддий айтганда, ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади.
Лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар бор. Яхшиси тез кунларда қабул қилингач, билиб оламиз.
Насиб бўлса ҳужжат тез кунларда қабул қилинади», деб ёзади депутат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter