Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёдаги барча мактаблар анъанавий шаклга ўтказилди

Сурхондарёдаги барча мактаблар анъанавий шаклга ўтказилди

Фото: Xabar.uz

Сурхондарё вилоятидаги барча мактабларда дарслар машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилиши ҳақида вилоят ҳокимлиги расман хабар берди.

«Кеча айрим мактабларда иситиш тизимидаги муаммолар ва бошқа сабабларга кўра дарс машғулотлари онлайн шаклда олиб борилиши ҳақида хабар берилган эди. Бугун маҳаллий ҳокимликлар томонидан ушбу мактабларнинг иситиш тизимидаги муаммолар бартараф этилиб, ўқув хоналари дарс машғулотлари ўтиш учун шай ҳолатга келтирилди.

Мактабларда дарс машғулотлари ўтказиш учун зарур шароитлар тўлиқ яратилгани сабабли эртага, 24 январ кунидан бошлаб вилоятдаги барча мактабларда дарс машғулотлари анъанавий шаклда олиб борилади», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг