«Сўнгги қўнғироқ» байрамини ўтказишга рухсат берилди
Мактабларда 25 май куни «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ташкил этилишига рухсат берилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди.
Жорий йилда умумтаълим мактабларини 438 мингга яқин битирувчи тугатади. Мазкур тадбирни карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.
«Ота-оналар ва мактаб маъмуриятларидан ушбу тадбирни фарзандларимиз учун фақат ижобий кечинмалар билан эсланадиган қилиб, кўтаринки кайфиятда ўтказишни илтимос қиламиз. Шу билан биргаликда, жойларда турли эътирозларни олдини олиш мақсадида тадбирларни ортиқча ҳаражатларсиз, хусусан ўқувчилар орасида оилавий шароитидаги фарқни салбий кўрсатишга сабаб бўлиши мумкин бўлган турли ҳил алоҳида кийим-кечак, безак, совғалар ва шу кабиларга катта маблағ сарфламасдан бир-бирини қўллаб-қувватлаган ҳолда ўтказишларини сўраймиз»,— дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мактабларда якуний имтиҳонлар ҳам ўтказилади. Имтиҳонлар саналари ва тартиби ҳам маълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter