Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Сатторов: Халқаро тадқиқотларда биринчи синфнинг охирига қадар ўқишни ўрганмаган ўқувчининг учинчи синф сўнгида ҳам ўзлаштиришда орқада қолиши исботланган

Шуҳрат Сатторов: Халқаро тадқиқотларда биринчи синфнинг охирига қадар ўқишни ўрганмаган ўқувчининг учинчи синф сўнгида ҳам ўзлаштиришда орқада қолиши исботланган

Фото: «Uz.sputniknews.ru»

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ташаббуси билан Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан ҳамкорликда фан дастурларининг узвийлигини таъминлаш бўйича ялпи йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Республика таълим маркази расмий каналида маълумот берилган.

Йиғилишда Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов фан дастурларининг мазмун-моҳияти, таълим мазмуни, дарсликларни яратиш тизимини такомиллаштириш ҳамда узлуксиз таълимда умумий ўрта таълимнинг аҳамияти масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Умумий ўрта таълим кенг қамровли бўлиши керак

Умумий ўрта таълимининг мақсад-моҳияти кенг қамровли бўлиши, ўқувчиларда нафақат яхши иш топиш учун зарур кўникма ва билимларга эга бўлишга ёрдам бериши, шунингдек, жамиятда фаол фуқаролар сифатида ўз ўрнини эгаллашга тайёр, зарур пайтда масъулиятни зиммасига олиб, тўғри қарор чиқариш кўникмасига эга авлодни тарбиялашга йўналтирилган бўлишига диққат қилинмоқда.

Узвийликни таъминловчи тизимни яратиш учун зарур талабаларни белгилайдиган мезонларни ишлаб чиқиш керак

Мазкур мақсадни амалга ошириш таълимни ислоҳ қилиш иштирокчилари, сиёсатчилар ва маъмурлардан, ўқитувчилардан таълимни бир-биридан ажратилган секторлар эмас, балки ўзаро боғлиқ, ўзаро уйғун бўлган тизим сифатида кўриб чиқишни талаб қилади. Бундай ягона, бир-бирини тизимли тўлдирувчи тизимни яратиш учун зарур талабаларни белгилайдиган кўрсаткичларни, мезонларни ишлаб чиқишни тақозо этади.

Қандай кўрсаткичлар инобатга олинади?

🔹Мактабгача таълим муассасасига «ўрганишга тайёр» бўлиб келиши мақсадга мувофиқ. Хусусан, бунда икки муҳим таркибий қисмга диққат қилиш лозим.

👉Болаларнинг жисмоний, ижтимоий ва ҳиссий тайёрлиги, энг муҳими, болаларнинг когнитив ўрганишга бўлган тайёрлиги ва мактабларнинг тайёрлиги.

👉Ҳар бир умумий ўрта таълим мактаби болаларга ўрганиш ва ривожланиш учун зарур имкониятига эга бўлиши лозим.

Халқаро тажриба

Бугун умумий ўрта таълим тизимида илмий-тадқиқот амалиётини йўлга қўйиш олий таълимга сифатли кадрларни етказиб беришнинг кафолатидир.

🔹Мисол учун, халқаро тадқиқотларда биринчи синфнинг охирига қадар ўқишни ўрганмаган ўқувчининг учинчи синф сўнгида ҳам ўзлаштиришда орқада қолиши исботини топган.

🔹1993 йилда олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, учинчи синфда ҳам ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларнинг истиқболда олий таълимга кириш ёки жамиятда ўз ўрнини эгаллаш имконияти ҳам паст бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг