Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шарқшунослик институти халқаро фонд билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Шарқшунослик институти халқаро фонд билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда Эрон Ислом Республикасининг Саъдий Фонди ўртасида илмий, таълим ва тадқиқот соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида «Форс тили ва адабиётини ўрганиш» бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий «Телеграм» каналида хабар берилди. 

Унга кўра, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини амалга ошириш, муштарак илмий симпозиумлар ташкил қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, ўзбекистонлик талабаларга форс тилини чуқур ўрганишлари учун қўшма тадқиқотлар ҳам амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг