Самарқандда талабалар ва ёш олимлар анъанавий конференцияси ўтказилди
19-20 май кунлари Самарқанд давлат тиббиёт университети «Фундаментал, амалий тиббиёт ва фармация ютуқлари» талабалар ва ёш олимларни анъанавий 77-чи Халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Туркия, Малайзия, Ҳиндистон, Россия Федерацияси, Грузия, Қозоғистон, Украина, Белоруссия, Покистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистоннинг 52 дан ортиқ тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш институтларини талабалари ва ёш тадқиқотчиларига мезбонлик қилди.
Халқаро илмий-амалий конференциясини тантанали очилиш маросимида ўзларини қутлов сўзларини йўллаган Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори Жасур Ризаев, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори Ботир Даминов, акад.И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори Сергей Багненко (Санкт-Петербург, Россия), И.Кант номидаги Балтика федерал университети ректори Александр Федоров (Калининград, Россия), Россия), Абу Али ибн Сино номидаги Тожик давлат тиббиёт университети ректори Махмадшох Гулзода (Душанбе, Тожикистон), Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ректори Николай Карякин (Нижний Новгород, Россия) ва бошқалар, анжуман долзарблигини, талабалар ва ёш изланувчилар фаолиятга кўмаклашиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришда олий таълим муассасалари фаолиятини таъкидладилар ҳамда барча иштирокчиларга омадлар ва зафарлар тиладилар.
Халқаро конференциянинг пленар йиғилишидан сўнг унинг асосий иши 17 та шўъбалар йилиғилишида давом эттирилди, талабалар ва ёш тадқиқотчилар томонидан 550 дан зиёд чиқишлар қилинди.
Ёш изланувчиларни маърузаларида жамоат саломатлиги, тиббиётда гуманитар фанлар, фундаментал тиббиёт ва морфология, ички касалликлар, кардиология, неврология, психиатрия, спорт тиббиёти ва реабилитация, педиатрия, акушерлик-гинекология ва репродуктив тиббиёт, хирургия ва урология, болалар хирургияси, нейрохирургия, онкология, травматология, стоматология, оториноларингология ва офталмологияни долзарб масалалари ёритилди. Конференция иштирокчиларини мингдан зиёд илмий ишлари алоҳида тўплам сифатида чоп қилинди. Шўъбалар йиғилишларида қилинган чиқишлар ҳалқаро таркибдаги ҳайъат билан баҳоланиб борилди ва намунали илмий тадқиқотларни муаллифлари ғолиблик ва номинация дипломлари билан тақдирландилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter