Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент йиғилишидан кейин Самарқанд ХТБ раҳбари ишдан кетди

Президент йиғилишидан кейин Самарқанд ХТБ раҳбари ишдан кетди

Шокир Султонов

Президентнинг халқ таълимига оид йиғилишидан кейин Самарқанд халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева ишдан кетган.

Унинг ўрнига Шокир Султонов бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган, дея хабар берди бошқарма матбуот хизмати.

Тайинловга қадар Шокир Султонов Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими мудири вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Президент халқ таълимига оид танқидий йиғилиш ўтказиб, кўп вилоятлар ҳокимларини сўнгги марта огоҳлантирганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг