«Қабул квоталари камаймайди, аксинча...» — Вазирлик изоҳ берди
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022/2023 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди.
Унда кўзда тутилаётган айрим ўзгаришлар ижтимоий тармоқларда «ОТМга қабул ўринлари камайтирилмоқда» мазмунида нотўғри талқин қилинмоқда, дея изоҳлади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Аслида қандай?
Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари жами 123 460 (бакалавр – 112 378, магистратура учун – 11 082) нафар этиб белгиланмоқда.
Алоҳида эътибор қаратиш лозимки, бу кўрсаткичларда молиявий ва академик мустақиллик берилган 36 та олий таълим муассасасининг тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрлари кўзда тутилмаган.
Агарда ушбу параметрларни ҳам қўшиб ҳисобласак, 2021/2022 ўқув йилига нисбатан қабул квоталари 10 фоизга оширилиб, ўтган йилги 180 минг кўрсаткич бу йил 200 мингга етказилиши кутилмоқда.
Демак, қабул ўринлари камаймайди, аксинча оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter