Президент йиғилишидан муҳим иқтибослар
Президент Шавкат Мирзиёев халқ таълими соҳасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Xabar.uz мухбири ушбу йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан айтилган ибораларни ёзиб олди.
- Сувда чўкмайдиган, ўтда ёнмайдиган бойлигимиз – билим. Бизда бундан ишончлироқ бойлик йўқ.
- Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади.
- Ҳокимлар баландпарвоз гапларни қўйиб, таълим ривожи учун ҳисса қўшсин.
- Умримиз пахтада ўтмаганда таълим бунчалик оқсамаган бўларди.
- Таълим бу - кураш.
- Халқ таълимида рақамлар нотўғри бўлиши мумкин эмас.
- Мактабда 11 йил ўқиб, битта тил ўрганмаса, бундай мактаб нимага керак?
- Чет тилларни ўрганмасак, ривожлана олмаймиз.
- Мактаб камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунар ўргатиши лозим.
- Ҳамма ҳам профессор бўла олмайди, аммо ҳамма касб-ҳунарли бўлиши шарт.
- Америка бизга инвестиция, Европа эса технология олиб кириши мумкин, аммо ўқитувчиларни ўзимиз тайёрлашимиз керак.
- Биз таълимни ривожлантира оламиз. Бошқача ўйлашга ҳаққимиз йўқ...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter