Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент стипендияси ғолибларига гувоҳномалар топширилди

Президент стипендияси ғолибларига гувоҳномалар топширилди

Тошкент ахборот технологиялари университети докторанти Алишер Бердиев табиий фанлар, ахборот технологиялари ва бошқарув йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиясини қўлга киритган эди.

8 апрел куни стипендиантларга «Президент стипендияси гувоҳномалари» тантанали тарзда топширилди.

Алишер Бердиев 2006-2010-йилларда Тошкент ахборот технологиялар университетининг «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение» факультети битирувчиси. 2010-2012 йилларда университетни аъло баҳолар билан тугатиб, магистр даражасига эришган.

2014 йилда Жанубий Кореянинг Сеул миллий фан ва технологиялари университети, 2019 йилда Австриянинг Клагенфурт университети тингловчиси бўлган.

2020 йил 24 сентябрда Президент стипендияси танловида иштирок этиш учун номзод сифатида тавсия этилган эди.

Олий таълим вазирлиги томонидан ташкил этилган махсус комиссия ўтказган суҳбат жараёнида энг кўп овоз тўплаган номзод сифатида топилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг