Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент мактаб дарсликлари ижараси бўйича муҳим топшириқ берди

Президент мактаб дарсликлари ижараси бўйича муҳим топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан Президентимизга ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дарсликлар тўпламларининг ижара нархлари кескин ошгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг