ЎзМУнинг Таэквандо ва спорт фаолияти факультети Корея билан ҳамкорлик ўрнатади
Жанубий Корея Таэквандони тарғиб қилиш жамғармаси вакиллари жамғарма раиси Санг Вук Ли бошчилигида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувдан кўзланган мақсад янги факультетнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, таэквандо спорт тури бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича зарур имкониятлар яратиш ҳамда факультет талабаларининг Жанубий Кореяга бир ойлик ўқув курсига бориб келишини таъминлашдан иборат.
Учрашув давомида жамғарма раиси Санг Вук Лига «Ўзбекистон Миллий университети фахрий доктори» унвони берилди.
«Биз қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаймиз. Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги таълим соҳасидаги алоқаларни юқори босқичга кўтаришга ҳаракат қиламиз. Университетингизда таэквандо спорт турини ўрганишга қаратилган факультет очилганига кўп бўлмади, шу сабаб бу йўналишни ривожлантиришга қаратилган илғор технологиялар ва механизмларни қўллаш жуда муҳим»,-деган жамғарма раиси Санг Вук Ли.
Учрашув якунида икки томон ўратисида манфаатли алоқаларни йўлга қўйишни кўзда тутувчи Меморандум имзоланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter