Ўзбекистонлик ректорлар Туркия форумида қатнашяпти
Шу кунларда Туркиянинг Измир шаҳрида ўтказилаётган «Индустрияда технологик тизимлар ва муҳандислик таълими: тенденциялар ва истиқболлар» мавзусидаги Туркия ва Ўзбекистон техник олий таълим муассасалари форуми университет ректорлари, ишбилармонлар ва бизнес вакилларини бир жойга тўплади.
«Форумнинг иккинчи кунида Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги бизнес алоқаларининг ривожланиши билан бир қаторда академик соҳани ривожлантириш бўйича ҳам келишувларга эришдик. Бу ташаббуслар мамлакатимиз ва қардош юртимиз Туркиянинг таълим ва бизнес соҳаси учун фойдали бўлишига ишонамиз», дейилади хабарда.
Халқаро форумнинг иккинчи кунида Туркия давлатининг Эгей минтақаси саноат палатаси президенти, Эгей экспортчилар уюшмаси координатори, Измир савдо палатаси президенти ва бошқалар билан учрашди, турли келишувлар имзоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter