Ўзбекистонда янги институт ташкил этилиши кутилмоқда
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази Бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжат билан, Институтнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
- меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш, ҳудудларни демографик ва иқтисодий ривожлантириш прогнозларини ўрганиш ва шу асосида аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
- ёшлар ва банд бўлмаган аҳолини маъқул кўраётган касб-ҳунарлари, меҳнат соҳасидаги қизиқишларини аниқлаш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар олиб бориш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- юқори малакали илмий ходимлар, шу жумладан, иқтисодиёт, техника тиббиёт соҳалари бў йича фалсафа (PhD) ва фан докторлари (DSc) илмий даражасига эга бўлган ёш ходимларни ишга жалб қилиш.
Қайд этилишича институтнинг даромадлари солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.
Шунингдек, институт директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter